Вилоят ДСБда мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати яқинлашаётганлиги юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Улашиш:

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини ҳисоблаш, ундириш ва ушбу солиқ турлари ундирилишига бағишланган «Маҳаллий бюджетга тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар муддати яқинлашмоқда» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Жорий йилда бюджетга ундириш учун 136,2 млрд.сўм мол-мулк ва ер солиқлари ҳисобланиб, солиқ миқдори ўтган йилга (101,5 млрд.сўм) нисбатан 34,7 млрд.сўмга ошган бўлса, бугунги кунда бюджетга жами 72,9 млрд.сўм маблағлар ундирилиши таъминланди.

Вилоят бўйича 279,5 минг нафар мол-мулк ва ер солиғи тўловчи фуқаролар ҳисобга олинган бўлиб, ўтган йилга (259,2 минг нафар) нисбатан солиштирганимизда 20,3 минг нафарга солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш ишлари сезиларли даражада ошди.

Соҳада эришилаётган самарали натижалар билан бирга, бу йўналишда ҳали амалга оширилиши лозим долзарб вазифаларимиз ҳам кўп. Бу аввало, фуқароларга ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларидан мавжуд қарздорлик масаласи. Бугунги кунга келиб вилоят бўйича 72,7 млрд.сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд, шундан 23,8 млрд.сўми жорий йилда ҳисобланган солиқлар бўлса, 48,9 млрд.сўми ўтган йиллардан келаётган қарздорликни ташкил қилади.

Фуқаролар эгалигида бўлган турар ва нотурар-жой объектлари ҳамда ер участка майдонлари учун жорий йилда ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқларига тўловларни яшаш жойидаги банк кассаларига, солиқ инспекциясига мурожаат қилган ҳолда ёки уйдан чиқмаган ҳолда тўловларни масофадан туриб Click, Payme, Soliq.uz ва бошқа онлайн тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари мумкин.

Аҳолининг аксарияти – инсофли фуқаролар солиқларни ўз вақтида тўлайди. Солиқ мажбуриятлари Конституцияда ҳам белгиланган: «Фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдирлар.» Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддаси. Дарҳақиқат, жисмоний шахслар ҳар йили ушбу икки солиқни тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари лозим (Солиқ кодекси 423-модда).

Матбуот анжуманида Давлат солиқ бошқармаси ходимлари оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан ўртага ташланган барча саволларига батафсил жавоблар бердилар.

Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.