Молия вазирлиги томонидан Солиқ кодексининг 75-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Улашиш:

Унга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича берилган тўлиқ озод қилиш кўринишидаги солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчиларга, кўрсатилган солиқларни ушбу солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоиз миқдорида тўланишини назарда тутувчи тартиб киритилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қўйидаги миқдордаги имтиёзлар қўлланилган:

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 5 787 та корхоналарга 581,5 млрд.сўм;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2 439 та корхоналарга 433,5 млрд.сўм.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.