Балиқчилик соҳасида қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?

Улашиш:

2022 йил 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ўз хонадонида балиқ етиштиришни йўлга қўйишга рухсат берилган. 

Шу билан бирга, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган:
фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун. 

Юқоридаги солиқ имтиёзлари қуйидаги субъектлар учун белгиланган:
балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка, УЗВ);
қайта ишлаш ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган субъектлар. Шу билан бирга, мазкур субъектлар даромаднинг 80 фоизидан ортиғини ушбу ускуналарни ишлаб чиқаришдан олиши лозим. 

Ундан ташқари, балиқ етиштирувчи хонадон эгаларига ер солиғи ва мол-мулк солиғи ставкаси 50 фоиз миқдорида белгиланган.

Батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.2022 йилдаги ПҚ-83-сон қароридан олишингиз мумкин.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.