"Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров таълим вазирини танқид қилди

Улашиш:

"Миллий тикланиш" партияси раҳбари Алишер Қодиров Андижон вилояти мактабларидан бирининг ўқитувчилари таъмирлаш ишлари билан шуғулланишга мажбур бўлган вазиятни изоҳлаган. Унинг танқидий чиқиши бутун таълим тизимига ва шахсан унинг раҳбарига тегишлидир.

Тозалаш билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб, туман ҳокимлиги 37-мактаб ўқитувчиларининг ҳашарда иштирок этиши улар томонидан билдирилган ихтиёрий ташаббус эканини алоҳида таъкидлаган. Хабар қилинишича, муассаса "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида иштирок этган ва таъмирлаш учун маблағ олган.

Ўз навбатида, Қодиров таълим вазирини компетентсизлиги ва юзаки фаолияти учун танқид қилган.

"Биз вазирлик етарлича иш қилмаяпти, деб ҳисоблаймиз, чунки таълим ислоҳотларнинг энг устувор масаласидир ва бунинг учун етарли маблаг ажратилмоқда, амм болалар боғчалари ва мактаблар ўзгармаяпти",- деди у ўзининг Telegram каналида ва 126 минг нафао болалар боғчаси тарбиячиларидан атиги 48 минг нафари олий маълумотга эга эканлигини таъкидлаган.

Партия раҳбари ўқитувчилар ва тарбиячидао иш берувчига ўз малакаларини исботлашлари керак деган фикрни билдирган. Бу харажатларни камайтиришга, иш ҳақининг жозибадорлигини ошириш учун қўшимча ресурс яратишга, ўқитувчилар, тарбиячилар рақобатбардошлигини, таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга ёрдам беради.

Шунингдек, сиёсатчи "мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Қонунчилик палатасида маъқуллаганидан кейин бирор маротаба ҳам ҳисоботга келмаганлигини" айтган. Алишер Қодиров давлат раҳбарининг "парламентга бўлган муносабат халққа бўлган муносабатни кўрсатади" деган сўзларини эслаб, "таълим ва ўқитишда статистика билан чалғимаслик керак, бу келажакка хиёнат қилишдан бошқа нарса эмас"- деган хулосага келган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.