Аукционга қўйилган бино сотилиб зарар қоплаб берилди

Улашиш:

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ижро варақасига  асосан қарздор М.А.дан ундирувчи Қишлоқ қурилиш инвест фойдасига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушди.

Давлат ижрочилари томонидан Жиззах шаҳар Иттифоқ МФЙда жойлашган  М.А.га тегишли бино хатланиб онлайн аукцион орқали 257 000 000 сўмга сотилиб зарар тўлиқ қопланишига эришилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.