Арнасойда 9 ойда 28 ажрим, 281 та никоҳ қайд этилди

Улашиш:

Арнасой туманидаги 13 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб,  аҳоли сони 46 минг 300 нафарни ташкил этади. Туманда 6 510 та хонадонлар мавжуд. Ўзбек, қирғиз, қозоқ, тожик ва бошқа миллат вакиллари аҳил-иноқликда умургузаронлик қилишади.

Энг муҳими бу ерда ўзга миллат вакиллари бир-бирлари билан қуда-андачилик ришталарини боғлашган. Бу ўз навбатида бир-бирини хурмат қилиш, икки миллат ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва тотувликни таъминлайди десак муболаға бўлмайди.

Арнасой туманида 2019 йилда 1 094 та далолатнома ёзувлари қайд этилган, 2020 йилда бу рақам 1 172 тани ташкил этмоқда. ФҲДЁ бўлимига аҳолининг мурожаати ўтган йилгига нисбатан жорий йилда 78 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.

-Туғилиш бўйича фуқаролардан 744 та ариза келиб тушган ва барчаси қаноатлантирилди. Пандемия бўлишига қарамасдан никоҳдан ўтувчилар сони ҳам нисбатан ошди жами 281 та ариза билан фуқаролар мурожаат қилишди. Афсуски 28 та ажрим ҳолатлари ҳам қайд этилди. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан 119 та ўлим холати расмийлаштирилди. Арнасой туманимизда оилалар сонини кўпайса кўпайсин, аммо ажримлар бўлмасин, - дейди туман ФҲДЁ бўлим мудираси Дилфуза Умматова.

Яна бир маълумот, Арнасой туман ФХДЁ бўлими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига архивда сақланаётган қоғоз ҳужжатларни электрон базага жойлаштириш ишларини якунлаб бўлган.

 

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.