Собиқ “Кўкбозор”нинг электрдан мавжуд 717 млн. сўм қарзи ундирилди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2018 йил 9 мартдаги  ижро варақасига асосан қарздор “Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозори” АЖ ҳисобидан Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси фойдасига 716 млн. 815 минг 494 сўм зарар ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23,86-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Жиззах марказий деҳқон бозори” АЖга тегишли бўлган Жиззах шаҳар, Улуғбек МФЙ ҳудудида жойлашган “балиқ савдо” мажмуаси мавжудлиги аниқланиб, “E-Ijro auksion” савдо майдончаси орқали онлайн аукцион савдосига сотувга чиқарилган.

Жорий йилнинг 11 май куни ўтказилган онлайн аукцион савдосида ушбу мажмуа сотилган бўлиб, сотувдан тушган пул маблағидан Жиззах шаҳар электр тармоқлари корхонаси фойдасига ундирилиши лозим бўлган  716 млн. 815 минг 494 сўм зарар тўлиқ қопланиши таъминланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.