Қачон савол беришни бошлаймиз?

Улашиш:

Бугун биз жуда кўп маълумотлар билан ишлашимизга тўғри келади. Турли маълумотларни қабул қиларканмиз, уларнинг қай бири тўғрию, қайсиниси нотўғри, асосланмаган ва ўйлаб топилганлигини ажратиш қийин албатта. Бунда бизга танқидий фикрлаш(critical thinking) ёрдам беради.

2002 йил АҚШ да ўтказилган 21-аср малакалари ва кўникмалари аниқлаш бўйича ҳамкорликда «4 Ss» концепцияси қабул қилинган. Концепция бошидаёқ танқидий фикрлаш(critical thinking) тилга
олинган(кейингилари Creativity, Communication, Collaboration). АҚШ таълим тизимида эса аллақачон айни шу кўникамларни ўргатиш асосий ўринга чиққан.

Танқидий фикрлаш — бу ҳамма нарсани танқид қилиш эмас. Бу бизга келаётган маълумотларни таҳлил қилиш, уни шубха остига олиб асосларини текшириш ва вазиятни мустақил баҳолаб қарор чиқаришдир.

Хўш, танқидий фикрлашни қандай амалга ошириш мумкин? Қуйида бу борада янгиликларни таҳлил қилиш орқали жавоб берамиз:

Танқидий фикрлаш — аниқ ва оқилона фикрлаш, ғоялар ўртасидаги мантиқий алоқани тушуниш қобилияти саналади. Танқидий фикрлаш Платон ва Сократ каби юнон файласуфлари давридан бери кўп мунозаралар ва фикрлар мавзуси бўлиб келган ва замонавий давргача муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда.

Танқидий фикрлаш бизга ўзимизда қандай қобилиятларни шакиллантиришга ёрдам беришини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Масалан, сохта янгиликларни тан олмаслик қобилияти. Ҳақиқатни билиш учун инсон фикрларнинг ҳаққонийлигини текшириши зарур. Аслини олганда, танқидий фикрлаш сиздан фикрлаш қобилиятингиздан фойдаланишни талаб қилади. Демак танқидий фикрлаш бизга ҳар бир нарсага шубҳа қилан қараб унинг тўғри ёки нотўғри эканини текшириш ва фактлар устида ишлаш қобилиятимизни ҳам шакиллантиради.

Mутафаккирлар танқидий ғоялар ва тахминларни номинал қийматда қабул қилишдан кўра, уларни қаттиқ шубҳа остига қўядилар.

Танқидий фикрловчилар муаммоларни сезги ёки инстинкт билан эмас, балки тизимли равишда аниқлайди, таҳлил қилади ва ҳал қилади.
Танқидий фикрлаш қобилиятига эга бўлган киши:

  • ғоялар орасидаги боғланишни тушуниш;
    -аргументлар ва фикрларнинг аҳамияти ва долзарблигини аниқлаш;
    -аргументларни тан олиш, тузиш ва баҳолаш;
    -фикрлашдаги номувофиқликлар ва хатоларни аниқлаш;
    -муаммоларга изчил ва тизимли ёндашиш;
    -ўз тахминлари, эътиқодлари ва қадриятларини асослаш ҳақида ўйлай олишлари керак. бундан келиб чиқадики танқидий фикрлаш бизнинг дунёга реал дунё, вақт ва маконга бўлган фалсафий қарашларимизни янада шакиллантиради. танқидий фикрлаш қобилиятини ўзида ривожлантира олган инсон тириклик, мавжудлик ва ҳар бир қилаётган ишидаги моҳиятни англашга ҳаракат қилади. танқидий фикрлаш биз учун саволлар оламини очади десак ҳам бўлади.

Танқидий фикрлашдаги кўникмалар
Инсон фикрлаябдими демак у ўзининг фикрларига ҳам танқидий томондан қарай олиши керак.
Танқидий фикрлаш учун бизга керак бўлган кўникмалар турли хил бўлиб, улар:

-Мавзу ёки муаммо ҳақида холис ва танқидий фикр юритиш;

-Муайян масала бўйича турли далилларни аниқлаш;

-Унинг қанчалик кучли ёки ҳақиқийлигини аниқлаш учун мавжуд нуқтаи назарни баҳолаш;

-Далил ёки аргументда мавжуд бўлган заиф томонлар ёки салбий томонларни тан олиш кўникмаларини шакиллантириш.

-Баёнот ёки аргумент ортида қандай оқибатлар бўлиши мумкинлигига эътибор қаратишдан иборат бўлади.

Биз ҳамма нарсани деярли оддий ва борлигича кўрамиз, атрофимизда содир бўлаётган воқеаларга юзаки қараймиз. Аммо, ўзимизга савол бериш биздаги муаммоларнинг ечимини кўришга олиб келиши мумкин. Лекин қачон ўзимизга савол беришни ўрганамиз бу номаълум.

Юқорида келтириб ўтган фактларимиздан шу нарса аниқки инсон ҳар доим танқидий фикрлай олмайди. Лекин, танқидий фикрлаш кўникмасини ўзимизда шакиллантириб борсак келажакда биз дуч келишимиз мумкин бўлган ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета олишимизга ёрдам беради.

Севинч Анварбекова
Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий Коммуникациялар
университети 4-босқич талабаси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.