Жиззахда малакали мутахассислар тайёрлаш йўлидаги самарали ҳамкорлик амалга оширилмоқда

Улашиш:

Давлат ташкилотлари ва муассасаларининг фаолиятини ислоҳ қилишда, замонавий бошқарув механизмалари ва усулларини татбиқ этишда ҳамда танқидий фикрлаш орқали ривожланиш муаммоларини ўз вақтида аниқлайдиган, ечимини кўрсата оладиган салоҳиятли кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси ҳомийлигида Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат хизматлари марказлар ходимлари ҳамда давлат хизматини кўрсатувчи ташкилот маъсуллари учун жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойлари давомида “ходимларнинг кўникма ва малакасини ошириш” мавзусида уч кунлик семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Тренинг машғулотлари лойиҳа ходимлари ва Тошкент халқаро Вестминистер Университети профессор ўқитувчилари томонидан олиб борилмоқда.
Давлат хизматларини тўғридан-тўғри (Front-office) ва билвосита (Back office) тақдим этувчи муассасалар ходимларининг касбий салоҳият ва кўникмаларини ошириш, бошқарув ва ижро бўғинлари ўртасидаги самарали мулоқотни ривожлантириш, ташкилотлараро ижобий ва узлуксиз мулоқотни ўрнатиш методологиясини тўғри шакллантириш ва қўллаш, ходимларнинг профессионализмини юқори даражаларга олиб чиқиш орқали мижозларга юналтирилган хизматларни тақдим этиш, жорий қилиш усулларидан фойдаланиш ҳамда олинган билим ва кўникмаларини кейинчалик жамоадошлари орасида кенг тарғиб қилиш тренингнинг асосий мақсадлари деб белгиланган.

Уч кунлик тренинг давомида Алишер Собиров, Жобир Маллайев, Фарруҳ Жалилов, Дилдора Гулямовалар томонидан 7 мавзуда (Лидерлик ёки муваффақиятли раҳбар сабоқлари; Жамоа ривожланишинг асосий босқичлари; Бошқарув кўникмалари; Замонавий бошқарув; Стратегик режалаштириш; Мижозларга йўналтирилган хизмат; Стресс менежмент) ривожланган давлатлар мисолида қизиқарли ва интерфаол сессиялар олиб боришади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.