Жиззахдаги аттракцион ҳодисаси: техник носозликми ёки хавфсизлик назоратидаги бўшлиқми?
2026 йил 10 июнь куни кечки соат 22:00 атрофида Жиззах шаҳридаги «Ўрда» экологик маданият ва истироҳат боғида жойлашган «Bashnya padeniya» аттракционида техник носозлик юз берди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда...