Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди

Улашиш:

Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди

Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаш кўрсатилаётган хизматларнинг узлуксизлигини таъминлаб беради. Лекин айрим истеъмолчилар тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида тармоқдан узилиб, қарз суммасини ундириш билан боғлиқ низоли вазиятларни юзага келтирадилар.

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 09.02.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор К.Оманов ҳисобидан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 6.748.000 сўм миқдорида коммунал қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. 

Ушбу ҳужжат юзасидан қарздор тўловни давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда тўламаганлиги сабабли, қарздорга тегишли кундалик эҳтиёжидан ташқари бўлган 4 дона қўй борлиги аниқланиб, қарздорлик эвазига хатлаб олиб чиқилди. 

А.Додоев - Прокуратура Бюроси Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.