Вилоят иқтисодий суд раислари солиқ бошқармасидаги семинарда иштирок этди

Улашиш:

Мазкур семинарга вилоят солиқ бошқармаси раҳбарлари,  иқтисодий суд раислари, ҳудудий туманлараро судлари раислари ва давлат активларини бошқариш агентлиги мутахассислари иштирок этди.
Ҳар бир давлатнинг солиқ сиёсати ўзининг амалга ошираётган ислоҳотларининг мақсади,бажарадиган вазифаларининг маъно-мазмунига қараб ўзгариб,такомиллашиб боради. Давлат томонидан амалга ошириладиган дастур ва вазифаларни маблағ билан таъминлаш муаммоси солиқларни объектив заруриятга айлантиради.
Солиқлар қонуний асосда тўпланиб, давлат бюджети даромадларига айланганидан сўнг қайта тақсимланади. Давлат бюджети харажатларининг 70-90 фоизи солиқлар ҳисобдан қопланиши ҳам буни яққол кўрсатиб турибди. Бинобарин, солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар давлат бюджетига тушмай қолгудек бўлса, халқнинг кундалик ҳаётий эҳтиёжлари учун зарур бўлган ижтимоий тадбирлар амалга ошмай қолиши мумкин. Бу каби муаммоларни олдини олиш нафақат солиқчилар балки унга масъул бўлган корхона ташкилотлар олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

 

Семинар йиғилишида бугунги кунда банкрот деб эълон қилинган ва тугатиш жараёни давом этаётган корхона ва ташкилотларни давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.
Бунда, бугунги кунда банкротлик жараёни давом этаётган 117 та корхона ва ташкилотларнинг 193,1 млрд.сўмлик солиқ қарздорлигини ҳисобдан чиқариш;
Жумладан, 1 йилдан ошган 6 та 471,5 млн.сўмлик, 9 ойдан 1 йилгача бўлган 5 та 49,7 млрд.сўмлик, 6 ойдан 9 ойгача бўлган 4 та 349,1 млн.сўмлик, 3 ойгача бўлган 102 та 142,6 млрд сўмлик тугатиш ишлари тугатилмаслик сабаблари муҳокама этилди.
Семинарда иштирокчилар банкротликнинг тугатиш жараёнида ва солиқ қарзини бюджетга ундириш борасида амалиётда учраётган муаммолар тўғрисида ва уни бартараф этиш борасида ҳам маълумотлар алмашилди.


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.