Жиззах: прогноз кўрсаткичларининг чораклик натижаси очиқланди

Улашиш:

Вилоятга жорий йилнинг I чораги учун бюджет даромадларига 230 млрд.сўм прогноз белгиланган бўлиб, ҳақиқатда тушум 235,4 млрд. сўмни ташкил этди. Яъни режа 102,4 фоизга бажарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига (йирик корхоналарсиз тушум 209,7 млрд.сўм) нисбатан 112,3 фоизга ўсиш ҳисобланади.

Пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида деярли барча корхона ва тадбиркорларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу эса, табиийки, солиқ тўловларининг кечиктирилиши ёки ҳисобланмаслигига сабаб бўлади. Йўқотилиши кутилаётган тушум ўрнини бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш чоралари кўрилмоқда. 

 Жумладан, I чорак якуни билан 4164 та иш ўринлари легаллаштирилди. Бу борадаги режа 104 фоизга бажарилди.

Жорий йилнинг I чорагида 7 та лойиҳанинг ишга туширилиши ва 37 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Амалда 44 та лойиҳа ишга туширилиб, 1001 та янги иш ўринлари яратилди.

I чоракда 769 нафар якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини қонунийлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 986 нафар ЯТТ қамраб олинди. Бу борадаги режа 128 фоизга бажарилиб, бюджетга қўшимча 1,3 млрд. сўм тушум таъминланди.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар (ишлар) учун қўшилган қиймат солиғи занжирини таъминлаш мақсадида электрон ҳисобварақ фактураларга ўтказиш ишлари узлуксиз давом этмоқда.

 

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.