2022 йилда Ш.Рашидов туманида агрологистика маркази ишга тушади

Улашиш:

2022 йилда Шароф Рашидов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 1 трлн. 21 млрд.сўм бўлган 40 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 1620 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар орасида энг йириги “Тоқчилиқ” МФЙ ҳудудида амалга оширилиши белгиланган умумий қиймати 623,1 млрд.сўмлик 200 та иш ўрнига эга "Bmb-Nrc-Agrologistics" МЧЖ ҚК Логистика маркази ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қадоқлашни ташкил этиш лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа бўйича бугунги кунда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Корхонанинг бир қисми 2022 йил декабр ойида ишга тушиши режалаштирилган.

Озиқ-овқат саноати йўналишида умумий қиймати 12,0 млрд. сўмни ташкил қиладиган "Premium Flour And Oil Company" МЧЖ томонидан 2022 йилнинг 2 ярим йиллигида ишга туширилиб, 60 нафар янги иш ўринлари яратилади. Бугунги кунда жамиятда ер тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойихалар амалга оширилиши натижасида бюджетга 34,5 млрд.сўм тушум тушади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.