Спиртли ичимлик таъсирида автомобиль бошқарган фуқародан жарима ундирилди

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 12-бандида назарда тутилган ҳайдовчиларга транспорт воситасини ҳар қандай мастлик ҳолатида бошқариши тақиқланган.  

Фуқаро С.О 2022 йил 18 декабрь куни ўзига тегишли бўлган автомашинани спиртли ичимлик таъсирида бошқариб келаётган вақтида вилоят ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилди. Тиббий текширувдан ўтказилганда, “Алкотестр”нинг 18.12.2022 йилдаги 3710-сонли хулосасига кўра, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, бошқарувни амалга ошириб келаётганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 23.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик деб ҳисоблаб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 7.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро С.Одан давлат фойдасига жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.