Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 07.02.2022 йилдаги Ш.Рашидов туман “Янги диёр” МФЙда яшовчи ҳуқуқбузар Ш.Д.нинг Ўзбекистон Республикаси МЖтК 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Яъни ер участкаси ноқонуний эгаллаб олинганлиги тўғрисида маъмурий баённома тузилиб ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортилган.
Шундан кейин қарздорга жаримани ихтиёрий равишда тўлаши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилганлигига қарамасдан жаримани тўлашдан қасддан бўйин товлаб келинган. Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туманида мажбурий тартибда ундириш учун юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздордан 3 иш куни ичида қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро ҳужжати тамомланди.