Яна бир ноқонуний қурилмани бузиш таъминланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.03.2022 йилдаги №1331-сонли ижро ҳужжатига асосан жавобгар О.Х томонидан шаҳримиз ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг олди қисмида ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилган (бино ва айвон) қурилма жавобгарнинг ҳисобидан буздириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжатига асосан жавобгарга ихтиёрий муддат берилишига қарамасдан суднинг қонуний талабларини бажармасдан келган.

Ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний қурилма қарздор ҳисобидан буздирилиб, ижро ҳаракатларини ўз вақтида таъминламаганлиги учун унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида ижро йиғими ҳам ундирилиб ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Боймирзаев Фатхулла -

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлим

давлат ижрочиси 3-даражали юрист  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.