«Кўкбозор» деҳқон бозорида ноқонуний қурилмалар бузилмоқда

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 6 февраль 2023 йилдаги жавобгар Б.Ражабов томонидан Жиззах шаҳар М.Улуғбек маҳалласи Зомин кўчаси ҳудудида жойлашган 20.0 кв.метр ер майдонидаги ноқонуний равишда қуриб олинган енгил конструкцияли контейнер кўчма дўконни Б.Ражабов ўз ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг  Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига 7 март 2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида мазкур қурилма мажбурий тартибда белгиланган ҳудуддан кўчирилди.

Шунингдек, жавобгар И.Хайдаровага тегишли Жиззах шаҳри Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлаштирилган енгил конструкцияли контейнер ва жавобгар К.Камоловага тегишли Жиззах шаҳар, Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Олмачи” суғориш тизими устига ўрнатилган 14 кв.метр бўлган қурилма (контейнер)ларни буздириш тўғрисидаги ижро варақаларга асосан кадастр агентлиги Жиззах шаҳар бўлими фойдасига ўзбошимчалик билан қурилган контейнерлар мажбурий тартибда кўчирилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги учун фуқаро Б.Ражабов ва И.Хайдаровалар 7.5 млн. сўм жаримага тортилган ҳамда ижро ҳужжатини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги сабабли 1.5 млн. сўм ижро йиғими қўлланилган. 

Агар фуқаролар қонун доирасида қурилиш қилганида ёки давлат ижрочисининг қонуний талабларини ўз вақтида бажарганида ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар бўлмас эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.