Фуқароларга тўланмай қолган иш ҳақларини ундириш давом этмоқда

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан ундирувчи А.Х фойдасига 9.217.932 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.02.2023 йилда келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмасига иш ҳақини дарҳол ижросини таъминлаш ҳақида огоҳлантириш хатлари берилиб, тегишли тартибда тушунтириш хатлари олинган ҳамда ихтиёрий муддатлар берилган.

Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 02.03.2023 йилда иш ҳақи тўлиқ ундирилиб ундирувчи А.Хнинг пластик картасига ўтказилиб ижро ҳужжати амалда тамомланди. 

Ш.Қозоқбоев - Давлат ижрочиси

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг