Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Ф.К ва A.K ларни барча оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳридаги хонадонларнинг биридан мажбурий тартибда чиқариш ҳамда ундирувчи Ш.Қ ни ушбу хонадонга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 10.09.2022 йилда келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.К ва оила аъзоларига бир неча маротаба суд қарорида кўрсатилган хонадондан ихтиёрий чиқиб ундирувчига топшириш ҳақида огоҳлантириш хатлари берилиб, тегишли тартибда тушунтириш хатлари олинган ҳамда ихтиёрий муддатлар берилган.
Шундан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор ва унинг оила аъзолари юқоридаги манзилдан мажбурий тартибда чиқарилган ҳамда хонадон Ш.Қ ихтиёрига топширилиб ижро ҳужжатлари 11.01.2022 йилда амалда тамомланган.
Давлат ижрочиси Ш.Қозоқбоев