МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади

Улашиш:

МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 14.01.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор М.И. ва унинг оила аъзоларини белгиланган хонадондан мажбурий тартибда чиқариш ундирувчи Ж.М.ни ушбу хонадонга киритиш тўғрисидаги қарори Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими   иш    юритувига  келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздор М.И ва унинг оила аъзолари ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажарилишига ва низоли уй-жойга киритиб қўйилишига қаршилик қилмаслиги тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилиб, бир неча бор мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.

Мазкур ижро ҳужжатини тамомлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор хонадондан чиқарилди ва ундирувчининг ушбу хонадонга киритилиши таъминланди. 

Натижада Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан иш юритишдан тамомланишига эришилди.

Д.Суюнов - Прокуратура Бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.