USAID Ўзбекистонга Covid-19 билан курашиш учун қўшимча 2,5 млн доллар ажратди

Улашиш:

АҚШ ҳукуматинининг Covid-19 пандемиясига қарши курашиш бўйича кенг қамровли глобал чора-тадбирлари доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Covid-19га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга АҚШ ҳукуматининг тўғридан-тўғри қўшган умумий ҳиссаси 16 млн доллардан ошди.

USAID ушбу қўшимча маблағни дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун юқори даражадаги техник ёрдам кўрсатиш учун сарфлайди.

«Вакциналар бунда асосий ечим бўлиб, Байден маъмурияти бу ҳаракатга содиқлигини яқинда Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб 200 млн дозадан ортиқ Covid-19 вакцинасини хайрия қилганини эълон қилиши орқали намоён қилди», — деди Микаэла Мередит.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.