Жиззахда солиқ қарздорлигини камайтириш бўйича амалий чоралар самара бермоқда

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Соатов 2025 йилнинг январь–апрель ойлари давомида солиқ қарздорлигини камайтириш ва бюджет даромадларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида давлат бюджетига тушумларни ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш, солиқ интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қарздорликни бартараф этиш бўйича қатор тизимли чоралар кўрилган.

Эришилган асосий натижалар:

- Солиқ қарзларини камайтириш ишлари самарасида 124,4 млрд сўм маблағ ундирилди.
- Жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича мавжуд қарзлар 13,1 млрд сўмга қисқартирилди.

Рентабеллиги юқори соҳалардаги қарздорлик бўйича қатъий чоралар кўрилди ва 98,7 млрд сўм миқдоридаги қарз ундирилди, жумладан:

  • кластерлар — 14,2 млрд сўм

  • саноат корхоналари — 31,1 млрд сўм

  • савдо ва умумий овқатланиш — 10,3 млрд сўм

  • хизмат кўрсатиш — 9,5 млрд сўм

  • қурилиш — 12,5 млрд сўм

  • қишлоқ хўжалиги — 17 млрд сўм

  • бошқа йўналишлар — 4,1 млрд сўм

Солиқ органлари томонидан ўтказилган хатловлар давомида 346 та корхонанинг 122,1 млрд сўм солиқ қарзи бўйича мол-мулки хатланди.
Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда 25,6 млрд сўм қарз ундирилишига эришилди.

Тадбир якунида Жиззах вилояти солиқ бошқармаси раҳбарлари томонидан журналист ва блогерларнинг саволларига жавоблар берилди. Бошқарма томонидан солиқ интизомини кучайтириш, бюджет тушумларини ошириш ва қарздорликни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди. 

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.