Алимент ундиришдаги муаммоларнинг ечими борми?

Улашиш:

Алимент ундириш билан боғлиқ муаммо, афсуски, жамиятимизда кенг қулоч ёйиб улгурди. Ота ёки она, баъзида ҳар иккаласининг вояга етмаган фарзандларига қарашдан бўйин товлаш ҳолатларига тез-тез дуч келмоқдамиз.

Миллий қонунчилигимизда давлат болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб, уларни ҳимоя қилиши белгилаб қўйилган. Ота-оналар, ўз навбатида, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашга мажбурдирлар. Аммо реал ҳаётда ўз фарзандининг келажагига бефарқ бўлган ота-оналарни тартибга ва инсофга чақириш Мажбурий ижро бюроси ва суд-ҳуқуқ органлари ходимлари гарданига тушмоқда.

Бюронинг Зарбдор бўлимида 10 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги мавжуд алимент ундирув ижро ишлари бўйича туман ИИБ биносида прокуратура, ИИБ,  МИБ ходимлари ҳамда қарздорлар ва унинг ота-оналари иштирокида қарздорликни ундириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 4 нафар оила яраштирилди, қолганларга ишга жойлашиш ва мавжуд қарздорликни тўлаш юзасидан зарурий тавсиялар берилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.