Алимент ундириш билан боғлиқ муаммо, афсуски, жамиятимизда кенг қулоч ёйиб улгурди. Ота ёки она, баъзида ҳар иккаласининг вояга етмаган фарзандларига қарашдан бўйин товлаш ҳолатларига тез-тез дуч келмоқдамиз.
Миллий қонунчилигимизда давлат болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб, уларни ҳимоя қилиши белгилаб қўйилган. Ота-оналар, ўз навбатида, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашга мажбурдирлар. Аммо реал ҳаётда ўз фарзандининг келажагига бефарқ бўлган ота-оналарни тартибга ва инсофга чақириш Мажбурий ижро бюроси ва суд-ҳуқуқ органлари ходимлари гарданига тушмоқда.
Алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига асосан маъмурий баённомалари расмийлаштирилиб, жавобгарлик масаласини кўришлик учун Жиноят ишлари бўйича тегишли судларга юборилган. Жиноят ишлари бўйича судда қарздорларнинг маъмурий иш материаллари кўриб чиқилган ҳамда уларга маъмурий жазо қўлланилган.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида карздор Х.Х ундирувчи Х.Х фойдасига 1/3 қисм миқдорда алимент белгиланган бўлиб бугунги кун ҳолатига 18.768.000 сўм карздорлик юзага келган. Бюро давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай қарздорлик баратарф этилмади. Қарздорга нисбатан МЖТКнинг 47⁴-моддасига асосан қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан икки нафар алимент тўловчи қарздорларга алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётганлиги сабабли маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Бюронинг Ғаллаорол туман бўлими иш юритувида бўлган қарздор Т.Р ҳисобидан Д.Р фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати қонуннинг 40-моддаси 1-қисм 1-бандига асосан тамомланди.
Яна бир ҳолатда эса иш юритувида бўлган қарздор Н.М ҳисобидан Д.Х фойдасига 7.000.000 сўм алимент пуллари тўлиқ ундириб берилди.