Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди

Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди

Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди

Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида қарздор О.С ҳисобидан ундирувчи М.Д фойдасига уйдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. 

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда ижросини бажармаганлиги туфайли, Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. 

Қарздор кўрсатилган хонадондан мажбурий тартибда чиқарилди ва ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланишига эришилди.

Д.Узоков - Прокуратура Бюросининг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси