"Жиззах ҳудудий электр тармоқлари" АЖ энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича ўрганиш ўтказди

Улашиш:

“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг 14.12.2021 йил 711- сонли “Ишчи гуруҳи тузиш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳамда “Ўзенергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлими мутахассислари билан биргаликда Жиззах вилоятида электр энергиядан оқилона фойдаланишлар бўйича ўрганишлар ўтказилди.

Жумладан: Жиззах шаҳар “Эски шаҳар буюм бозори”нинг 0,4 кВли тақсимлаш қурилмаларининг эшиклари очиқ, кабеллари тартибсиз монтаж қилинган. 220 В кучланишли кабеллар тартибсиз, учликларсиз уланган бўлиб, уланган жойлари ташқи механик таъсирдан ҳимояланмаган, яъни изоляция қилинмаган. Бозор ҳудудининг ташқи кўкаламзорлаштирилган қисмидаги арчаларга ўрнатилган ёритгичлар “Электр қурилмаларини тузилиш қоидалари”га зид равишда тортилганлиги аниқланди.

 

 
Жиззах шаҳар “Эски шаҳар деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган Сувонқулов Анварга қарашли бўлган умумий овқатланиш шаҳобчасидаги электр печлар “Электр ускуналарини тузилиш қоидалари”га зид равишда уланганлиги, 0,4 кВли тақсимлаш қурилмаларининг атрофи “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари”га зид равишда ҳар хил буюмлар мавжудлиги, электр кабелллари тартибсиз монтаж қилинганлиги, кабеллар учликларсиз уланганлиги ҳамда кабел уламалари қизиганлиги аниқланди.

 

 
Шунингдек, ошхонанинг 0,4кВ тақсимлаш қурилмасининг эшикларига қулф ўрнатилмаган.
“Усмонова” Х/Фга қарашли “Ўзбегим таомлари” умумий овқатланиш шаҳобчаси 0,4 кВли тақсимлаш қурилмасидаги кабеллар тартибсиз, 220 В кучланишли кабеллар “Электр ускуналарини тузилиш қоидалари”га зид равишда монтаж қилинган, яъни ошхонанинг пол қисмига ташлаб қўйилган. Сув қайнатиш учун электр тефаллар тартибсиз жойлаштирилган.
“Агроквант” МЧЖ томонидан Жиззах шаҳри, Оққўрғонлик маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш объэктида жамият ишчи ходимларининг ётоқхонасидаги электр печлар “Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари” ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари”га зид равишда ўчириб-ёқиш автоматларисиз тўғридан-тўғри уланган, розетка ва ёритгичлар ёғоч материалларига ўрнатилган. 0,4 кВли тақсимлаш қурилмасининг эшикларига очиқ ҳолда, электр кабеллари тартибсиз тортилган, кабел учликларининг қизиган жойлари изоляция қилинмаган, ташқи механик таъмирдан ҳимояланмаган. Трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли кучланишли кабел тармоқлари ер остига тўлиқ ёпилмаган, тартибсиз тортилган, эшикларига қулф ўрнатилмаган.

 

 
Ш.Рашидов туманида жойлашган Тошкент-Термиз “Катта ўзбек тракти М-39” йўналиш ҳудудидаги “Фаввора” рестораннинг 0,4 кВ кучланишли тақсимлаш қурилмаси заминланмаган, кабеллар тартибсиз, учликларсиз уланган. Овқат тайёрлаш хонасини иситиш учун 1 бир дона электр печдан фойдаланаётганлиги ҳамда 220 В кучланишли кабеллар оёқ остига ташлаб қўйилганлиги аниқланди.
Юқорида кўрсатилган камчиликлар юзасидан электр энергиянинг тежамкорлиги, ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш бўйича ҳар бир обеъкт маъсул ходимларига камчиликларни бартараф этиш бўйича йўриқномалар ўтказилди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.