Зафарободда 27.300.000 сўм алимент пуллари ундирилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюросининг Зафаробод туман бўлими иш юритувида суд қарорига асосан қарздор У.К ҳисобидан Г.К фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
 
Қарздорнинг алимент қарздорлиги ҳисобланганда 01.05.2021 йил ҳолатига 27.300.000 сўм қарздорлиги аниқланган. Бюронинг Зафаробод бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 05.05.2021 йилда ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб ундирувчига тилҳати асосида топширилди.

Шундан сўнг, У.К билан Г.К ўзаро келиб ижро ҳужжати қайтариш тўғрисида ариза билан бўлим бошлиғига мурожаат этишди ва ижро иши иш юритишдан тамомланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.