МЧЖнинг фуқародан қарзи ундириб берилди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 05.04.2021 йил кунги, ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ш.Б.” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи Шодмонов Абдусалом фойдасига жами 19.878.150 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 27.12.2021 йилда келиб тушган. 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Ш.Б.” МЧЖнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, шу куннинг ўзида ҳисоб рақамларига электрон инкассо топшириқномалари юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 21.01.2022 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди хамда шу куннинг ўзида ундирувчи  Шодмонов Абдусаломнинг билдириш хатига асосан турмуш ўртоғига тегишли пластик картасига ўтказиб берилди ҳамда ижро хужжати амалда ижроси таъминланди. 

 

Ш.Қозоқбоев  - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.