МИБ фуқаро фойдасига қарздорликни ундириб берди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят бошқармаси ҳисобидан ундирувчи Б.Неъматов фойдасига 21.415.074 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор  давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят бошқармасининг барча ҳисоб рақамларига банд солинган бўлиб, шу куннинг ўзида ҳисоб рақамларига электрон инкассо топшириқномалари юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди ҳамда ундирувчи  Неъматов Баходир Лапасовичнинг ўзига тегишли пластик картасига ўтказиб берилди.

 

Шароф Қозоқбоев  - МИБ Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.