Ундирув бўйича ижро иши амалда якунланди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 18.03.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Н.О ҳисобидан ундирувчи Давлат фойдасига тўлиқ ундирилиб Ижро ҳужжати қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

Ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 19.04.2022 йилда келиб тушган ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.О нинг барча ҳисоб мол-мулкларига банд солиниб, шу куннинг ўзида қарздорга огоҳлантириш юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 27.04.2022 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди ҳамда шу куннинг ўзида ундирилган маблағ Давлат ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Темур Супонов – давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.