Ўзбекистон юк ташиш учун кириш божларини камайтириш тўғрисида Афғонистон билан келишиб олган

Улашиш:

Юк автомобил транспортининг Ўзбекистондан Афғонистон ҳудудига кириши учун йиғимларни камайтириш тўғрисида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Афғонистон муваққат ҳукумати келишиб олган.  

Мазкур маълумот Транспорт вазирлиги матбуот хизмати томонидан тақдим этилган. Тўловларнинг пасайиши Афғонистон ҳудудига юк транспортининг кириб бориши ва “Дўстлик” кўпригидан ўтишга тааллуқлидир.

Шундай қилиб, 28 сентябрдан бошлаб ўзбекистонлик ҳайдовчиларининг Афғонистон ҳудудига кириши учун тўлов 3,5 минг афғони (53 доллар)гача камайтирилган. Илгари у 5 минг афғонини (ёки 76 доллар) ташкил этган.

Амударё бўйлаб “Дўстлик” кўпригидан ўтиш учун олинадиган тўловга келсак, жорий йилнинг 28 сентябридан бошлаб у 7 минг афғони (тахминан 106 доллар) миқдорида белгиланди. Ундан олдин у 12 минг афғони (тахминан 182 доллар) эди.

Эслатиб ўтамизки, ўзбекистонлик компаниялардан бири қўшни Афғонистоннинг энергетика секторини ривожлантиришга бир миллиард доллар сармоя киритиш режаларини эълон қилган эди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.