Афғонистон ҳукумати Амударё соҳилини мустаҳкамлаш билан шуғулланмоқда

Улашиш:

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Амударё дарёси бўйидаги унумдор ерларнинг эрозиясини олдини олиш жуда муҳим ва муваққат ҳукуматнинг асосий вазифасидир.  

Ислом амирлиги ҳукумати мажлисида Бош вазир Энергетика ва сув ресурслари вазирлигига Амударё соҳилларини мустаҳкамлаш бўйича қатъий чоралар кўришни буюрган.

"Сўнгги бир неча йил ичида вазирлик Амударё дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш учун 400 миллион афғони қийматига эга 20 га яқин лойиҳани амалга оширди, уларнинг аксарияти аллақачон қуриб битказилган", - деди Энергетика ва сув вазирлиги вакили Матиулло Обид.

Баъзи экспертларнинг таъкидлашича, Амударё бўйидаги унумдор ерларнинг эрозиясини олдини олиш жуда муҳим ва муваққат ҳукуматнинг асосий вазифасидир. Агар эрозиянинг олдини олиш мумкин бўлмаса, Афғонистон ерлари аста-секин йўқ бўлиб кетиши мумкин экан.

Сув ресурсларни бошқариш бўйича мутахассис Нажибулло Садаиднинг таъкидлашича: "Марказий Осиё мамлакатлари қирғоқлари бир томонлама мустаҳкамланганда Амударё дарёси эрозияга олиб кела бошлади, бу эса Афғонистоннинг заиф қирғоқларини эрозиясини келтириб чиқарган. Йиллик эрозия шу қадар каттаки, баъзи ҳудудлар, жумладан Каркин ва Хўжа Баҳоуддин томонлари кейинги ўн йил ичида ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин".

“Амударё соҳилларини мустаҳкамлаш мамлакат иқтисодиёти учун Қўштепа канали каби муҳимдир”,- деди Савдо-инвестиция палатаси бошқарув кенгаши аъзоси Ханжан Алокозай.

Хабарда таъкидланишича, 27 июл куни Ислом амирлиги ирригация ва чорвачилик вазири Аттаулло Омари ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги сув ресурслари вазири Шавкат Хамроев бошчилигида делегация аъзолари Балх вилоятидаги Амударё дарёси бўйидаги эрозия ҳудудларига ташриф буюриб, кейинги эрозиянинг олдини олиш зарурлигини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамизки, сув тошқини чегаранинг Ўзбекистон-Афғонистон қисмини ювиб кетган ва натижада демаркация кутилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.