Барселона «Реал»ни мағлуб этиб, 15-бор Испания Суперкубоги соҳибига айланди

Улашиш:

Жиддадаги "King Abdullah Sports City" стадионида бўлиб ўтган Испания Суперкубоги финалида "Барселона" ўзининг азалий рақиби "Реал"ни йирик 5:2 ҳисобида мағлуб этди ва тарихда 15-бор ушбу совринга эга чиқди.

Беллашувнинг илк дақиқалариданоқ қизиқарли ўтган ўйинда, "Реал" сафида Мбаппе (5) ва Родриго (60) голлар урган бўлса, "Барселона"дан Ямал (22), Левандовски (36, пеналти), Рафиня (39, 48) ва Балде (45+10) ўзларининг аниқ зарбалари билан ғалабани таъминлашди.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида "Барса" дарвозабони Шесни қоидабузарлиги учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди, аммо бу рақибга натижага таъсир ўтказиш имконини бермади.

Ўйин ҳақида қисқача:

  • Голлар:
    • Мбаппе (5), Родриго (60) — Ямал (22), Левандовски (36, пеналти), Рафиня (39, 48), Балде (45+10).
  • Четлатиш: Шесни (56).
  • Стадион: King Abdullah Sports City, Жидда.

Шу тариқа, "Барселона" ушбу ғалаба билан Испания Суперкубоклари сони бўйича "Реал"дан икки соврин олдинга ўтди (15:13).


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.