Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими номулкий тусдаги ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича изчил иш олиб бормоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 21.07.2024 йилдаги қарор асосида, жаъвобгарлар Н.М ва бошқаларни Жиззах шаҳри, Ўратепалик маҳалласида жойлашган яшаш хонадондан чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати 31.07.2024 йилда Бюронинг иш юритувига келиб тушди.
Ижро ҳаракатлари давомида жаъвобгарларга суд қарори ижросини ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилди. Огоҳлантиришларга қарамай, жаъвобгарлар суд қарори талабларини бажармаганлиги сабабли, 15 ноябрь куни ФВВ, ТТБ, маҳалла раиси ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди ва мазкур ижро ҳужжати иш юритувдан тамомланди.
Бюро мазкур йўналишдаги ишларни давом эттирмоқда ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган.