Суд қарорининг ижроси таъминланди

Улашиш:

Бюронинг Зафаробод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 15.01.2024 йилдаги 2-1301-2302/16091-сонли ижро варақасига асосан қарздорлар Жўраев Сухроб Тоғаймурод ўғли, Ҳасанов Зокир Шамуратовичлар Шахарбоев Эсонбой Алишер ўғли раҳбарлигидаги “ОРЗУ HAYOT” фермер хўжалигига тегишли Зафаробод тумани Нурафшон маҳалласида жойлашган 56,0469 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва Шахарбоев Эсонбой Алишер ўғли раҳбарлигидаги “ОРЗУ HAYOT” фермер хўжалигига тегишли Зафаробод тумани Нурафшон маҳалласида жойлашган 56,0469 гектар ер майдонини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 26.01.2024 йилда келиб тушган ва ижро иши юритиши қўзғатилган кундан бошлаб, ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорга 15 кун кунлик муддат белгиланганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниб қарорга бир нусхаси берилган, бироқ қарздор томонидан нусха олганлиги бўйича имзо чекишдан бош тортган ва ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

 Тегишли огоҳлантиришга қарамасдан қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажармаганлиги сабабли унга нисбатан 11.02.2024 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 77, 86-моддаларига асосан 1.700.000 сўм ижро йиғими қўлланилган.

 Шундан сўнг, ижро ҳаракатлари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатнинг 26.02.2024 йилдаги ажримига асосан қарздор С.Жўраевнинг кассация шикояти кўриб чиқилгунга қадар тўхтатилган.

 Шунингдек, Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 13.03.2024 йилдаги ажримига асосан юқоридаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 02 апрель кунига мажбурий ижро ҳаракатлилари белгиланиб, шу куни ижро ҳаракатлари олиб борилиши белгиланган манзил Нурафшон ШФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонига холислар ҳамда тарафлар иштирокида борилганда қарздор С.Жўраев  мазкур ижро ҳужжати юзасидан судга даъво киритганлигини маълум қилиб, тасдиқловчи ҳужжатларни олиб келиш учун судга ижро ҳаракатларини тарк этган. Шундан сўнг, ундирувчи томонидан қарздорнинг аризаси 2024 йил 04 апрель куни ФИБ Жиззах туманлараро судида кўриб чиқилишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.

 Ундирувчи томонидан ФИБ Жиззах туманлараро судининг 04.04.2024 йилдаги қарздорнинг даъвоси рад этилганлиги ҳамда ижро ҳаракатларини давом эттириш юзасидан хати тақдим этилганлиги сабабли ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 11 апрель кунига мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланиб, бу ҳақда томонларга хабарномалар юборилган.

2024 йил 11 апрель куни байрам муносабати билан дам олиш куни қилиб белгиланганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари 13 апрель кунига қолдирилган.

Шу куни мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун ижро ҳужжатида кўрсатилган Нурафшон ШФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонига холислар ҳамда томонлар иштирокида келинганда, мазкур ер майдонида қарздорнинг акаси Р.Жўраев чорва молларини боқиб юрганлиги, ер майдонидан чиқмаслигини айтиб, ижро ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатишни бошлади. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида Р.Жўраевнинг қаршилиги туман ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, ер майдонида бўлган 73 бош йирик шоҳли турли ёшдаги қора моллар, 32 бош қўйлар ва 10 бош эчкилар майдондан ҳайдаб чиқарилиб, ер майдони ундирувчига олиб берилиши таъминланди.

Бироқ, қарздорнинг акаси Р.Жўраев мазкур чорва молларини келгуси тақдири юзасидан давлат ижрочиси жавоб беришини ҳамда чорва молларини олиб қолмаслигини маълум қилди. Шунга кўра мазкур чорва моллари ҳатланиб, вақтинча сақлаш учун туман ҳудудидаги чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалигига топширилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.