Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан 445 оила яраштиришга эришилди

Улашиш:

Фарзанд тарбияси ва унинг таъминоти ҳар бир ота-она учун муҳим ва масъулиятли вазифа ҳисобланади. Аммо, ҳаётда шундай ота-оналар ҳам борки, улар ўз фарзандларининг таъминотига ёки алимент тўловларига масъулиятсизлик билан ёндашадилар. Бундай ҳолатларда қонун устуворлигини таъминлаш ва унинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Жорий йилнинг бошидан, Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан 8,3 млрд сўм алимент қарздорликлари ундирилган. Давлат ижрочиларининг ташаббуси билан, иш билан банд бўлмаган 181 нафар алимент тўловчиси доимий ишга жойлаштирилган ва 445 оила яратилган.

Шу билан бирга, алимент тўлашдан бош тортган 173 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик кодекси 474-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган. Маъмурий қамоқ жазосига тортилганидан сўнг ўз хатосидан хулоса чиқармаган 13 нафар шахс, Жиноят Кодекси 122-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилди.

Шуни таъкидлаш керакки, алимент – бу фарзанднинг вояга етишга қадар таъминланиши керак бўлган ҳар бир ота-она фарзандга бўлган бурчи ҳисобланади. Бу вазифани бажариш ҳар бир ота-она учун муҳимдир ва уларнинг масъулиятларига дахлдор.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.