Биологик фаол қўшимчалар саратонни даволай оладими? Ҳақиқат ва манипуляция ўртасидаги хавфли чизиқ

Улашиш:

Бир қарашда жавоб аниқ: йўқ, даволай олмайди. Аммо интернетдаги гўёки “ишончли” маълумотлар, таниқли блогерлар тавсиялари ва "мингдан ортиқ инсон шифо топди" деган иддаолар ортида кўзга кўринмас манипуляция яширинган.

Фактчекнинг маълум қилишича, Биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) дорилар эмас ва ҳеч қандай касалликни, жумладан, саратонни ҳам даволай олмайди. Бу ҳақда аввал ҳам Factchecknet.uz томонидан алоҳида хабар берилган. Шу билан бирга, БФҚлар билан боғлиқ бешта кенг тарқалган афсона ҳам фош қилинган.

Шу кунларда “Ҳалила” номли маҳсулот ҳақидаги реклама ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. Рекламада бу маҳсулот саратон касаллигини даволаши ва унинг 15 йилдан буён қўлланилиб келинаётгани, 5000 киши шифо топгани айтилмоқда. Бу қай даражада тўғри?

ҲУКМ: МАНИПУЛЯЦИЯ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу даъволарни расман рад этди. Қўмита ва СЭС томонидан ўтказилган текширувлар натижасида рекламалардаги маълумотлар маҳсулотнинг расмий кўрсатмаларига мос келмаслиги аниқланган.

Натижада, қонунбузарлик учун компанияга БҲМнинг 70 баравари миқдорида жарима солинди, истеъмолчиларга етказилган зарар — 52 миллион 500 минг сўм — қайтарилиши белгиланди.

2024 йил давомида БФҚлар юзасидан қўмиталарга қарийб 1000та мурожаат келиб тушган. Улар асосида истеъмолчилар фойдасига 118 миллион сўм моддий зарар ундирилган.

Қўмита таъкидлаганидек, "саломатликка боғлиқ ушбу маҳсулотлар, “мўъжизавий” деб тарғиб қилиниши, таниқли шахслар, жамоат арбоблари орқали реклама қилиниши одамларни анъанавий даволашдан воз кечиб, ўз-ўзини даволашга ундамоқда. Бу эса баъзида фожеавий оқибатларга олиб келмоқда."

Қонун нимани тақиқлайди?

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасида БФҚ ва озиқ-овқат қўшимчалари реклама қилиш қоидалари аниқ белгилаб берилган. Жумладан:


БФҚлар билан боғлиқ манипуляция нега хавфли?

“Ҳалила” мисолида кузатилганидек, БФҚларнинг нотўғри реклама қилиниши фақат молиявий зараргина келтирмайди — инсонларнинг соғлиги, ҳатто ҳаёти хавф остида қолади. Шунинг учун қўмита яна бир бор огоҳлантирмоқда: "Мазкур реклама жамият учун салбий тенденцияга айланиб бормоқда. Камбагал аҳоли қатлами ишонувчанлиги орқали иқтисодий ва психологик жабр кўрмоқда."

Реклама тўхтамагани учун компания раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди ва иш судга юборилди.


Хулоса: БФҚлар ҳар қанча табиий, ҳар қанча “шифобахш” деб таърифланмасин, улар дори эмас. Даво эмас. Ҳақиқий тиббиётни фақат аниқ клиник таҳлиллар ва мутахассис шифокорлар қарорлари таъминлай олади. Қолгани — хавфли манипуляция.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.