Хитой АҚШда TikTok’ни Илон Маскка сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Улашиш:

Хитой расмийлари АҚШда TikTok’нинг тақиқланишини олдини олиш учун фавқулодда чоралар кўришмоқда. Бир фикрга кўра, платформа Америка бўлинмасини Tesla’нинг эгаси ва миллиардер Илон Маскка сотиш имконини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ишончли манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Пекин, TikTok’ни унинг асосий компанияси — ByteDance’га қарашли ҳолда сақлаб қолишни хоҳласада, АҚШда бу ижтимоий тармоқни тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётгани ҳақидаги хавотирлар мавжуд. Хитой ҳукумати шундай вазиятда Маск билан ҳамкорлик қилиш вариантларини муҳокама қилишни бошлаган. Маскнинг АҚШдаги таъсири ва президентлар билан муносабатлари эътиборга олинган ҳолда, бу қадам Хитой учун фойдали бўлиши мумкин.

Aгар TikTok'нинг Америка бўлинмаси Маскга тегишли бўлган X компаниясига ўтса, бу на фақат рекламаларни жалб қилишга, балки платформанинг маълумотларини Маскнинг xAI стартапи ва бошқа лойиҳаларига интеграция қилишга имкон беради. Бу ҳолда TikTok платформаси янада кенг тарқалиш ва ривожланиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Мазкур музокаралар ҳали бошланғич босқичда бўлиб, ҳар қандай расмий келишувга келинмаган. ByteDance ва TikTokнинг Хитой ҳукумати билан бу масалада қандай даражада алоқа қилиб боришлари ва Маскнинг шундай келишувга қизиқиши бор-йўқлиги аниқланмаган.

Айтиш керакки, 2020 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп TikTok ва WeChat’ни тақиқлашга уринган эди, аммо унинг фармонлари амалдаги президент Джо Байден томонидан бекор қилинди. Шу билан бирга, Байден TikTok’дан давлат қурилмаларда фойдаланишни тақиқловчи қонунни имзолади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.