“Арқадағ” Ўзбекистонга қачон келиши аниқ бўлди

Улашиш:

Жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Туркманистон давлат телерадиокомпанияси бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги йиғилишида айтилди, деб хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берган.

Гурбангули Бердимуҳамедов икки қўшни давлатнинг барча жабҳаларда самарали муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган эътиборини мамнуният билан қайд этиб, ҳукумат раиси ўринбосари ва Ташқи ишлар вазирига бўлажак расмий ташрифига юқори ташкилий тайёргарликни таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Ташриф давомида юқори даражадаги турли тадбирлар, хусусан, туркман-ўзбек иқтисодий форуми ўтказилиши режалаштирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.