ОАВда биринчи марта Туркманистон биринчи хонимининг сурати эълон қилинди (Фото)

Улашиш:

27 ноябрь куни Ашхободда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Эрдўғон Туркманистонга рафиқаси Эмине Эрдўғон билан келган. Ташрифни ёритган турк нашрлари Эрдўғон ва Бердимуҳамедовларнинг бирга тушган суратини эълон қилган.

Бу Туркманистоннинг биринчи хоними Огулгерек Бердимуҳамедованинг биринчи расмий фотосурати, деб ёзади «Хроника Туркменистана».

Туркман оммавий ахборот воситаларида эса Бердимуҳамедованинг сурати чоп этилмади. Гурбангули Бердимуҳамедовнинг рафиқаси зиёфат чоғида олинган телерепортажда кадрга тушиб қолган, лекин оператор унга алоҳида эътибор қаратмаган.

Гурбангули Бердимуҳамедов телекўрсатувларда кўпинча болалари ва набиралари даврасида намоён бўлади, лекин унинг рафиқаси ҳар доим кадр ортида қолади. «Хроника Туркменистана» хабарида Туркманистон президентининг набиралари билан навбатдаги қўшиқни ёзаётгани тасвирланган видео илова қилинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.