Улар қайтишмоқда. Фойдаланувчилар арзимас пулга идиш таклиф қилаётган фирибгар лўлилар ҳақида хабар беришмоқда

Улашиш:

Бир неча йиллар илгари Тошкентда идиш сотиш орқали фирибгарлик қилган молдовалик бўлган лўли миллатига мансуб кишилар ушланган эди.

Улар Чилонзордаги “Абу Сахий” бозоридан турли молларни харид қилиб, бозорлар, супермаркетлар ва кўп қаватли уйлар ёнида содда кишиларга сотишган. Фирибгарлар маҳсулот Европада ишлаб чиқарилган деб айтиб юришган. Яқинда фойдаланувчиларнинг айтишича, бу фирибгарлик схемаси Тошкентда яна учрай бошлаган.

“Хайрли кеч. Руминия ва Молдавияда туғилган фирибгар лўлилар яна ишни бошлашган. Энди улар украиналик бўлиб, бу давлат рақами ва байроғи туширилган қора машиналарда юришибди. Улар ўзларини бечора қилиб кўрсатишади. Онамга 400 долларга идиш-товоқ ва кўрпа сотишган. Бу моллар ипподромда 100 долларда турибди. Онамнинг ўзи ҳайрон, балким қора магия ишлатилгандир. Маҳсулотнинг чеки ҳам, qr-коди ҳам, кэшбеки ҳам йўқ. Эҳтиёт бўлинг, ота-онангизни хабардор қилиб қўйинг, улар атайлаб песионерларни излаб юришади”, - дея маълум қилмоқда фойдаланувчилардан бири.

Эслатиб ўтамизки, жиноятчилар доимо    ўхшаш сценарий бўйича ишлашади. Яхши кийиниб олган эркак элита идишлар кўргамасидан қайтаётгани, Zepter, Hoffburg, SwissHome каби компаниялар вакили экани, идишларни уйга олиб кетишнинг фойдаси йўқлиги ва шу учун арзон нархда пуллаётганини важ қилиб кўрсатади. Бошқа бир ҳолатда фирибгар ёпилаётган фирманинг қолдиқ молларини арзон сотишини таъкидлайди.  

Ўтган гал ИИББ Молдавия ва Украинанинг ўн бир нафар лўли фуқароларини ушлаб, мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун Ўзбекистондан чиқариб юборган эди. Бу сафар ҳам жиноятчилар тезда қўлга олинишига умид қиламиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.