ТИВ Камиловнинг Россияга ташрифи тафсилотларини очиқлади

Улашиш:

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 1-2 март кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Музокаралар чоғида Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

2021 йилнинг 1-2 март кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россияга амалий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Россия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Томонлар жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқадилар.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.