Самарқандда бир кунда беш киши ароқдан заҳарланиб вафот этди. Бош прокуратура мазкур хабарни тасдиқлаб, 11 январь куни содир бўлган ҳодисанинг тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, сифатсиз спиртли ичимликлар истеъмоли натижасида жами 13 киши жабрлангани айтилаётган бўлса-да, расмийлар ҳозирча ушбу рақамларни тасдиқламаган.
Ҳодиса тафсилотлари бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Фуқаролардан сифатсиз спиртли ичимликлардан сақланиш ва санитария қоидаларига риоя қилиш талаб этилмоқда.
Эслатма: Номаълум ёки сифатсиз спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиш жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш учун фақат тасдиқланган маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия этилади.