Тошкент вилоятида ёш жуфтлик номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди

Улашиш:

Тошкент вилояти Пискент туманида янги турмуш қурган 29 ёшли эркак ва 27 ёшли аёл заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса 15 декабрь куни содир бўлган. Жуфтлик ўша куни никоҳдан ўтган ва бир неча соат ўтиб, уларнинг жасадлари топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотларига кўра, жуфтлик номаълум модда билан заҳарланган. Ҳозирда Пискент тумани прокуратураси ҳодисанинг тафсилотларини ўрганиш ва унинг аниқ сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

Воқеа тафсилотлари бўйича қўшимча маълумотлар хабар берилади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.