Суд қарори ижроси таъминланди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Поп туман судининг 25.04.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор  М.Қ. ҳисобидан ундирувчи Давлат фойдасига маблағ тўлиқ ундирилди. Мазкур ҳолат юзасидан ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига 29.04.2022 йилда келиб тушган   ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.Қ.нинг барча ҳисоб мол-мулкларига банд солиниб, шу куннинг ўзида қарздорга огоҳлантириш юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 01.05.2022 йилда қарздорлик тўлиқ ундирилишига эришилди хамда шу кунинг ўзида ундирувчи Давлат ҳисоб рақамига ўтказиб берилгач  ҳужжатнинг амалда ижроси таъминланди.

 Т.Супонов -  Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.