Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида шу йили тақдим қилиниши кутилаётган Motorola Frontier смартфони камера модули туширилган жонли сурати тарқатиб юборилди. Суратдан кўриш мумкини смартфон бироз эгилган қирраларга эга бўлади. Унинг камера модули эса бир қарашда Xiaomi 12 сериясидаги смартфонни эслатиб юборади.
Кўриш мумкинки, асосий камера юқорида, иккита бошқа камера сенсорлари эса унинг пастида жойлашган. Камера модули четида LED чироқ, унинг тагида эса "200MP HP1 OS f/2.2" матни туширилган ва албатта, бу асосий камера сенсори ўлчамини билдиради.
Motorola Frontier миш-мишларга кўра, 6.73 дюймли P-OLED FHD+ 144Hz дисплейи билан таъминланади. Ундаги муҳим янгиликлардан яна бири, смартфон Qualcomm июн ойи бошида тақдим қилиши кутилаётган Snapdragon 8 Gen 1 Plus процессорига эга бўлади. 200MP орқа камера билан 50MP ултра-кенг ва 12MP телефото камераси ҳам бўлади. Олд камераси эса 60MP бўлади. Шунингдек, 12 GB оператив ва 256 GB доимий хотира, 4500 mAh батарея ва 125W зарядлашни қўллаб-қувватлайди.