Жиззахда ИИБдаги камчиликлар учун раҳбарлар жазоланди

Улашиш:

Жиззах вилоятида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви якунлари бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов шахсан иштирок этди.

Текширув натижалари қатор раҳбар ва ходимларнинг фаолиятида жиддий камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Уларнинг айримларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Хусусан, вилоят ИИБ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

Танқидий баҳолар Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани ИИБ раҳбариятига ҳам тегишли бўлди — уларнинг фаолиятига 9 ойлик иш натижалари асосида қайта баҳо бериш белгиланди.

Йиғилишда, шунингдек, самарали ва ҳалол фаолият кўрсатган бир қатор ходимлар тақдирлангани ҳам таъкидланди. ИИВ раҳбарияти ходимларнинг масъулияти ва интизомини ошириш бўйича талабларни янада кучайтирмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.