Фуқароларнинг коммунал корхонадан қарзи ундирилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан коммунал ташкилотлар фойдасига бўлган қарздорликларни ундириш, таъминотчи ташкилотлар томонидан сарфланган ҳаражатларни ўз ўрнига қайтариш, нореал қарздорликларни аниқлаш ва бартараф этиш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 03.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор  Н.Н ҳисобидан ундирувчи “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминот корхонаси фойдасига 5.921.910 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 14.06.2022 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Н.Ннинг нафақасидан қисман ундирилган бўлсада, қарздорга тегишли яшаш хонадонида кундалик эхтиёждан ташқари бўлган мол-мулклар хатланиб, реализация учун савдо дўконига топширилди.

Кўп ўтмасдан қарздор Н.Н томонидан ушбу қарздорлик тўлиқ ундирилиб, қарздорлик учун хатланган бир қатор мол-мулклар эгасига қайтариб берилди ҳамда ижро иши иш юритувидан тамомланди. 

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.