Ўзбекистонда айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин

Улашиш:

Ўзбекистонда айрим тоифадаги давлат хизматчилари мослашувчан иш режимига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, айни кунларда давлат хизматчиларининг иш вақти масаласи тадқиқ қилинмоқда. Хорижий, амалиётда ўзини оқлаган тажрибалар ўрганиляпти.

Ушбу сўровномада ҳам иш режимига оид муҳим саволлар ўрин олган ва у тизимни янада такомиллаштириш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сўровнома аноним характерга эга, унда давлат хизматчилари ва хусусий секторда фаолият юритаётган ходимлар иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг майида давлат хизматлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган, бироқ қабул қилинмаган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.